Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Дўстлик" маҳалласининг Бобуршоҳ кўчасидаги нобоп таянчлар алмаштириляпти
2023-08-02 17:44:46 208
Бағдод туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Бобуршоҳ кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари ҳудудда электр таъминотини яхшилашда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилишган эди.
Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммони бартараф этиш мақсадида, алоҳида давлат дастури асосида, туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Бобуршоҳ кўчасига 25 дона темир-бетон таянчлар келтирилди ва уларнинг 12 таси бугуннинг ўзида ўрнатилди.
Шунингдек, шу манзилда жойлашган трансформатор пунктидан чиқувчи 0.4 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоғи таъмирдан чиқарилиб, соз ҳолатга келтирилди. Натижада, ҳудуддаги 150 дан зиёд хонадонларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.