Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” натижасида 27-умумтаълим мактаби биноси замонавий қиёфа касб этмоқда

×

 2023-08-07 15:05:34    279

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалари ҳал этилмоқда.

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги ички йўллар, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топаётир.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида таклифи ғолиб деб топилган 27-умумий ўрта таълим мактабида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Самандарак” маҳалла фуқаролар ҳудудида жойлашган ушбу зиё маскани биносини таъмирлаш бўйича билдирилган ташаббус 2 минг 500 дан зиёд овоз тўплади. Президентимиз топшириғи асосида мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ ажратилди.

Лойиҳа доирасида таълим муассасасининг эскирган эшик ва деразалари янгиларига алмаштирилди, синф хоналари, спорт зали ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган мажмуанинг пол қисмлари тўлиқ янгиланди. Ҳозирда иситиш тизимини янгидан ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Айни вақтда қўшимча хўжалик хоналарини жорий таъмирлаш, муассаса ҳудудини ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

- 300 нафардан зиёд ўқувчи мактабга ёлғизоёқ сўқмоқ орқали зовур ёқалаб келарди, - дейди директорЖумақўзи Эргашев. – Қиш кунларида оёғи тойиб йиқилганлари, зовурга тушиб кетганлари бўларди. Таъмирлаш ишлари доирасида мактаб чегара деворининг 160 метр қисмини янгидан барпо этиб, ўқувчилар қатнаши учун кенг йўлак ҳосил қилдик. Умуман олганда, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бизга жуда қўл келяптики, ўтган йили шу орқали мактабимизда ичимлик сув қудуғи қазиб чиқарилишига эришдик, халқимиз билан ҳамжиҳатликда, албатта.

Мактабда таъмирлаш ишларини олиб бораётган “Шуҳратжон” хусусий фирмаси иш юритувчиси Абдумалик Сирожиддиновнинг маълум қилишича, ҳозирга қадар режадаги ишларнинг 90 фоизи бажариб бўлинди ва 15 август куни тўлиқ якунланади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.