Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги трансформатор мукаммал таъмирланди

×

 2023-08-08 16:52:21    189

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда тасдиқланган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қуввати 250 кВа бўлган 175-трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бунда, мутахассислар томонидан трансформатор пунктининг мой сатҳини ростлаш, бўяш ва монтаж ишлари бажарилди.

Таъкидланишича, мазкур трансформатор пункти орқали ҳудуддаги 217 та хўжаликка электр энергияси етказиб берилади.

Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.