Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

×

 2023-08-08 19:12:41    251

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи бугун Бағдод туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, вилоят прокуратураси вакили Аҳмаджон Юнусов, туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳамда туман прокурори Акмалжон Ҳасанов иштирок этди.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Иштирокчилар билан ўзаро мулоқот чоғида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар борасида фикр алмашилди. Бу борада шаҳар ва туманларда ташкилланаётган шу каби сайёр қабуллар якунида ишлаб чиқиладиган умумлашган аниқ таклифлар Республика экспертлар гуруҳига йўналтирилиши қайд этиб ўтилди.

Таъкидлаш жоиз, тадбиркорлар, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда ташкил этилган Call-марказнинг 1094 қисқа рақамига ёки @taklif2023bot га мурожаат қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришлари мумкин, операторлар 24/7 режимида қўнғироқларни қабул қилиши белгиланган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.