Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

×

 2023-08-08 19:14:11    127

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов томонидан ўтказилаётган фуқаролар қабуллари халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”.

Бугун ўтказилган қабулда фуқароларнинг соғлигини тиклаш, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер-жой, моддий ёрдам ажратиш, субсидия асосида уй-жой олишда кўмаклашиш юзасидан йўлланган 30 та мурожаат атрофлича кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 19 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди, шунингдек, 11 таси назоратга олиниб, фуқароларга қонун доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар ва топшириқлар берилиб, масъуллар бириктирилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.