Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Республика ишчи гуруҳи Бағдод туманида хотин-қизлар муаммоларини ўрганди
2023-08-09 19:37:17 223
Айни кунларда вилоятимизда бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи аъзолари бугун Бағдод туманида ҳам бўлишиб, аҳоли, айниқса хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида манзилли ўрганишлар олиб бордилар.
Жумладан, туманнинг 3-сектори таркибига киритилган “Чуваланчи”, “Қўштегирмон-1”, “Қўштегирмон-2”, ва “Хитой” каби маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари” рўйхатида турган 10 нафар ишсиз хотин-қизларга – уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида – жами 39 млн. сўмлик тикув машиналари топширилди. Тикув машинкалари билан таъминланган қишлоқ аёллари “Чуваланчи” маҳалласида фаолият юритаётган “Покиза текстил” корхонаси раҳбари – лидер тадбиркорлардан бири саналган И.Қосимовага бириктирилиб, касаначилик асосида кафолатли иш билан таъминланди.
Республика ишчи гуруҳи аъзоси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ғ.Умаров тадбиркор хонадонида ташкил этилган цех фаолияти билан яқиндан танишиб, келгусида бу ерда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашди.
Шунингдек, “Чуваланчи” маҳалласида яшовчи Ситорахон Маҳмудова, “Тувадоқ” маҳалласида яшовчи Ферузахон Болтабоева ва Машҳурахон Қосимова, “Обод юрт” маҳалласида яшовчи Мастура Бойматова, “Пахтаобод” маҳалласида яшовчи Гулчеҳра Бекмирзаева, “Қахат” маҳалласида яшовчи Нозимахон Сафарова, Машҳура Нигматова ва Назира Турғунова, “Бордон” маҳалласида яшовчи Нодирахон Маматқулова, “Юксалиш” маҳалласида яшовчи Шаҳлохон Маҳмудовага Республика ишчи гуруҳи томонидан замонавий тикув машиналари тақдим қилинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.