Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Инсонга эътибор: Бағдодда 43 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди
2023-08-10 18:15:10 211
Бағдод туманида боқувчисини йўқотган, ногиронлиги мавжуд ҳамда қарамоғида ногиронлиги бор фарзанди бўлгани сабабли “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган хотин-қизларнинг 43 нафарига 1 млн. 320 минг сўмдан (жами 56 млн. 760 минг сўм) бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Айни кунларда вилоятимизда бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи аъзолари фуқаролар билан учрашиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий йўналишларда рўй бераётган мисли кўрилмаган янгиланишлар одамларнинг дунёқарашида ўз аксини топаётгани, қалбларда шукроналик ва эртанги кунга бўлган ишонч ҳисси мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
- Ишсиз ва ҳимояга муҳтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, саломатлигини тиклаш, томорқадан самарали фойдаланишда кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, касб-ҳунарга йўналтириш, кредит ва субсидиялар ажратиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларимиз изчил давом этмоқда, - дейди туман ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева.
Бундан ташқари, 1 нафар аёлга 4 ойлик уй-жой ижараси харажатлари учун "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 млн. сўм ажратилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.