Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
250 дан зиёд хўжаликка электр энергияси етказиб берувчи трансформатор мукаммал таъмирланди
2023-08-11 16:23:22 245
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда тасдиқланган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бугун “Қўшчинор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қуввати 250 кВа бўлган 227-трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бунда, мутахассислар томонидан трансформатор пунктининг мой сатҳини ростлаш, бўяш ва монтаж ишлари бажарилди.
Туман электр таъминоти корхонасининг мукаммал таъмирлаш бўлими устаси АБдуҳалим Сиддиқовнинг маълум қилишича, мазкур трансформатор пункти орқали ҳудуддаги 250 дан зиёд хўжаликка электр энергияси етказиб берилади.
- Тасдиқланган режа-жадвалга асосан, ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги иш куни давомида 227-трансформатордан ташқари “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 63-рақамли қурулма ҳам мукаммал таъмирланди, - дейди А.Сиддиқов.
Таъкидлаш жоиз, Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.