Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қоровултепада “Ташаббусли бюджет”нинг 1-босқичида ғолиб деб топилган таклифни амалга оширишга киришилди

×

 2023-08-15 16:28:26    207

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Қоровултепа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк босқичига киритилган таклиф 2 минг 700 тадан кўпроқ овоз тўплаб, якунда ғолиб деб топилган эди. Унда, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 5 та янги трансформатор ва 240 та темир-бетон таянч ўрнатиш ҳамда 4 км. узунликда сип-кабелли тармоқ тортиш кўзда тутилган.

- Лойиҳага мувофиқ, “Бувайда дом строй” хусусий корхонаси ишчи-ходимлари айни манзилда қурилиш ишларини бошлаб юборишди, - дейди биз билан суҳбатда МФЙ ҳоким ёрдамчиси Элёржон Усмонов. – Ҳозирда  таянчларни ўрнатиш қизғин давом этаётган бўлса, бундан сўнг Абдулла Авлоний, Гавҳар, Хазина, Саховатгўй ва Китоб кўчаларига янги трансформаторлар ўрнатилади. 4 минг метр узунликда тармоқ тортилиб, лойиҳадаги барча ишлар якунлангач, барча аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларида электр таъминоти билан боғлиқ муаммо узил-кесил ҳал этилади.

Таъкидланишича, аҳолида “Ташаббусли бюджет”га бўлган ишонч қатъийлашиб, 2-мавсумда бирданига 2 та таклиф илгари сурилди. Овоз тўплаш жараёнида ушбу таклифлар ҳам ғолиб топилса, умумий ҳисобда 6 км. узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизилади.

Туманда қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган ишлар қизғин давом этмоқда. Бинобарин, “Ташаббусли бюджет” асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлаётир.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.