Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш масаласи қандай ҳал этилмоқда? Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилдими?
2023-08-15 17:47:51 289
Истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг “Бағдодтумангаз” бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан,
мавжуд 65 та юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари (ГРП) тўлиқ йиллик тафтишдан ўтказилди;
3,2 ерости газ тармоғи махсус ускуналар ёрдамида тўлиқ текширилди;
5 дона юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари мукаммал таъмирланди;
туман марказида жойлашган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда ҳовли-уйда яшовчи аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминотини тубдан яхшилаш, бир меъёрда хавфсиз газ билан таъминлаш мақсадида, “Истиқлол” ва “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи жами узунлиги 1 минг 600 погонометр ерусти газ қувурлари бўёқланди;
14 дона газ тақсимлаш пункти эстетик жиҳатдан тартибга келтирилиб, мойли бўёқ билан бўёқланди;
6 дона газ тақсимлаш пунктининг атрофи ўралди;
тармоқлардаги 18 дона “задвижка”лар йиллик тафтишдан ўтказилди;
65 та газ тақсимлаш пунктларида режимга созлаш ишлари олиб борилди;
Гулистон шаҳарчаси ва Фарғона йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ертўлалари тўлиқ кўрикдан ўтказилди;
“Ўзбекистон”, “Дўстлик”, “Муқимий”, “Иттифоқ”, “Саховат”, “Пахтаобод”, “Чўринди”, “Самандарак”, “Мурувват” ва “Бедарак” маҳалла фуқаролар йиғинларида истеъмолчилар икки босқичли тизимга ўтказилди ҳамда редукторлар доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
Туманда 6 минг 831 та аҳоли хонадонлари ҳамда 43 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказилиб берилмоқда.Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида аҳолига 7,444 млн. м3, улгуржи истеъмолчиларга 6,238 млн. м3. ҳажмда табиий газ етказиб берилди ва бунинг учун 5 млрд. 766,8 млн. сўм ҳақ ундирилди.
1 август ҳолатига кўра, табиий газ етиб бормаган 53 та маҳаллада 38 минг 557 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Уларга 47 минг 490 та баллон орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
Январь-июль ойлари мобайнида истеъмолчиларга жами 2 минг 863 тонна миқдорида суюлтирилган газ тарқатилди. Шунингдек, мурожаатлар асосида 58 та хонадон маиший газ баллонлари билан таъминланди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.