Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик саноат зоналарида мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солиниши зарур

×

 2023-08-16 15:05:31    258

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда инвестиция муҳитини ривожлантириш борасида тегишли ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, кафолат ва имтиёзларни ўзида акс эттирувчи бир қанча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларда хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимояланиши ва рақобат муҳитига шароит ҳамда зарур инвестициявий инфратузилманинг яратилишини назарда тутувчи нормалар белгилаб қўйилган. 

Биламизки, иқтисодиётга хориж инвестицияларини кенг миқёсда жалб қилиш — экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, юқори технологик рақобатдош тармоқларни яратиш, илғор хориж технологиялари ва тажрибаларини татбиқ этиш имконини беради. Хўш, бу борада Бағдод туманида аҳвол қандай? Мавжуд имкониятлардан, яратилган шарт-шароитлардан қай даражада фойдаланиляпти? 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов куни кеча “Мурувват” кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди; уларнинг таклифларини тинглаб, муаммоларини ўрганди. 

Таъкидлаш лозим, туманда жами 41,3 га ер майдонида 9 та кичик саноат зонаси ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган ва улар 275 лотдан иборат. Аммо шу кунга қадар 138 та лотда умумий лойиҳа қиймати 127,8 млрд. сўм бўлган 92 та лойиҳа амалга оширилган ва 1 минг 319 та янги иш ўрни яратилган, холос.

2021 йилда “Мурувват Ёшлар” саноат ва тадбиркорлик зонаси 7,3 га майдонда ташкил этилиб, 32 та лотнинг 31 тасида умумий лойиҳа қиймати 30,2 млрд. сўмлик 22 та лойиҳа жойлаштирилиши кўзда тутилган. Ўша йилнинг ўзида 11 та лойиҳа фойдаланишга топширилган ва 135 та янги иш ўрни яратилган бўлса-да, қолган лойиҳаларни амалга ошириш ўзибўларчиликка ташлаб қўйилган, ҳалигача қурилиш-жиҳозлаш ишлари охирига етказилмаган. Бунинг оқибатида, яна 200 та янги иш ўрни яратиш масаласи ҳамон очиқ турибди. 

Президентнинг тегишли қарорига асосан, бу ерда 0,6 км. узунликда электр тармоғи янгидан тортилиб, 1000 кВа қувватли 2 дона трансформатор ўрнатилган, аммо мазкур қурилмалар тармоққа улангани йўқ. Шунингдек, 1 дона сув иншооти барпо этилиб, 1 км. узунликда тармоқ тортилган, бироқ трансформатор электр линиясига уланмагани сабабли, ичимлик сув муаммоси ҳам бўйнини чўзиб турибди. Ҳартугул, 1 км. узунликда табиий газ тармоғи тортилиб, газ тақсимлаш иншооти ўрнатилган ҳамда 1 км. узунликда ички йўллар асфальтланган.

“Мурувват” кичик саноат зонасида ҳам кутилган натижаларга эришилаётгани йўқ: бинобарин, 6,4 га майдонни банд қилган ҳудуд 29 та лотга ажратилган, лекин шу кунда умумий лойиҳа қиймати 15 млрд. сўм бўлган атиги 4 та лойиҳа ишга туширилган, холос. Ваҳолонки, 2021 йилда ташкилланган мазкур саноат зонасида 300 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган эди.

Ачинарлиси, бу ерда ҳам коммуникация тармоқларини барпо этиш борасида етарлича камчиликлар бор. Жумладан, Президентнинг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101 сонли қарорига мувофиқ, қуввати 1000 кВа бўлган 1 дона трансформатор ўрнатилган, аммо ҳалигача тармоққа уланмаган. 1 дона ичимлик сув қудуғини қазиш ва канализация тармоғини тортиш ишлари эндигина 80 фоизга бажарилган.

Туман ҳокими тадбиркорлар билан бирма-бир очиқ мулоқот қилар экан, режаланган лойиҳаларни амалга ошириш учун қандай омиллар тўсиқ бўлаётганига қизиқди. Банк-молия муассасалари орқали кредит расмийлаштириш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлашда ортиқча сансалорликка йўл қўйилмаслигини, инфратузилма ва коммунал соҳаларга оид муаммолар эса энг қисқа муддатда бартараф қилинишини айтди, туман ҳокими.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар режадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт кўламини кенгайтириш, янги халқаро бозорлар топишда тадбиркорларга энг яқин ҳамкор ва кўмакчи бўлиш лозимлиги юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.