Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро мусобақа совриндори муносиб тарзда кутиб олинди

×

 2023-08-16 17:15:20    168

PDF yuklash
Chop etish


Белорусияда карате бўйича МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, якунда бронза медалга сазовор бўлган Муҳаммаддиёр Обобакиров бугун Бағдод тумани ҳокимлиги мутасаддилари, “Самандарак” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳамда спорт жамоатчилиги томонидан муносиб равишда кутиб олинди.

Муҳаммаддиёр спорт билан болаликдан буён муттасил шуғулланиб келади – тумандаги “Турсунмуҳаммаддиёр” спорт маркази тарбияланувчиси. Шу кунгача кўплаб нуфузли турнирларда қатнашган ва ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган ёш спортчи учун Белорусиядаги мусобақа жиддий синов ҳамда тажриба майдони бўлди.

Туман ҳокими ўринбосари Қаҳрамон Миртазақулов совриндор спортчини қутлар экан, бу муваффақият туман аҳолиси ва спорт жамоатчилигини бениҳоя севинтирганини алоҳида урғулади ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Бунда сўз олганлар, Муҳаммаддиёр ва унинг устозларига давомли ғалабалар тилашди, келгусида бундан-да нуфузли мусобақаларда зафарли одимларга умид билдиришди.    

Маълумот учун: жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимиз ёш спортчиларидан 83 нафари республика чемпионати ва кубоги, 7 нафари Жаҳон чемпионати ва кубоги баҳсларида ғолиб ҳамда совриндорлар сафидан ўрин олдилар. Шунингдек, 17 нафар умидли спортчимиз халқаро миқёсдаги мусобақаларда қатнашиб, 7 нафари – бронза, 7 нафари – кумуш ва 3 нафари олтин медалга сазовор бўлишди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.