Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида янги трансформатор ўрнатилди

×

 2023-08-17 17:57:12    222

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани маҳаллаларида аҳолининг яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган манзилли тадбир ва дастурлар ижроси таъминлаб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида тумандаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам қатор ободлик-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 

Хусусан, ҳудуддаги аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида янги таянчлар ўрнатилиб, 2,5 км. дан зиёд замонавий турдаги СИП кабеллари - ҳаво узатиш тармоқлари тортилмоқда. Куни кеча эса маҳаллада қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатилди.

Ҳозирда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан янги трансформатор пунктидан чиқувчи электр узатиш ҳаво тармоғида монтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, яқин кунларда маҳаллага яна 1 дона трансформатор ўрнатилади ва мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 350 дан зиёд аҳоли хонадонлари ҳамда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида электр таъминоти яхшиланади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.