Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сартуздаги муаммо бартараф қилинди
2023-08-21 18:55:00 220
Ижтимоий тармоқларда, Бағдод туманининг “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Сартуз қишлоғида ичимлик сув қувурларида авариявий ҳолат юзага келгани ҳамда қимматли табиий ресурс исроф бўлаётгани тўғрисида мурожаат эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тезкор назоратга олиниб, муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.
“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг туман филиали раҳбари Зафаржон Усмоновнинг таъкидлашича, “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича ушбу манзилда “Омадли хонадон” масъулияти чекланган жамияти томонидан янгидан ичимлик сув тармоқлари тортилган. Аммо айрим колодецларга ўрнатилган гардишлар яроқсизлиги сабабли ёрилиб, авариявий ҳолатни келтириб чиқарган.
20-21 август кунлари “Омадли хонадон” МЧЖ ва “Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг туман филиали ходимлари айни манзилда созлаш-таъмирлаш ишларини олиб боришди. Носоз гардишларни янгисига алмаштириш харажатлари тўлалигича “Омадли хонадон” МЧЖ ҳисобидан амалга оширилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.