Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчилари учун онлайн семинарга старт берилди
2023-08-21 19:43:39 208
Бугундан ҳоким ёрдамчилари учун “Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибаси” мавзусидаги онлайн семинарга старт берилди. Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9,5 мингга яқин ҳоким ёрдамчилари ушбу йўналишда хитойлик мутахассислардан таълим олишлари кўзда тутилган.
Семинарда Хитойдаги Камбағалликни қисқартириш халқаро маркази директори жаноб Лю Цзюнвэн модераторлик қилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, ХХР Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигининг ХКП (Хитой Коммунистик партияси) етакчи гуруҳи аъзоси Ся Гэншен ҳамда мамлакатимизнинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиев иштирок этмоқда.
Семинарни ташкиллашдан кўзда тутилган мақсад, иштирокчиларга Хитойнинг камбағалликни қисқартириш соҳасида амалга оширган чора-тадбирлари, аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўлланилган манзилли инструментлари ва камбағал аҳоли қатламлари билан индивидуал тарзда ишлаш механизмлари каби тажрибаларини ўргатишдан иборат.
Иштирокчилар 5 кун давомида:
????камбағаллик тушунчаси, унинг сабаблари, аниқлаш методикаси ҳамда унга қарши курашишдаги самарали инструментлар;
????камбағал оилалар билан ишлаш, уларнинг хоҳиш ва истакларини аниқлаш;
????камбағал ва ишсиз аҳоли қатламларининг аниқ истакларидан келиб чиқиб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун йўналтириш ва натижада тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш;
????Хитойнинг маҳалла даражасида кичик саноат ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча қи йматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги ишлаб чиқариш линиялари ҳамда ёрдам турларини диверсификация қилиш каби тушунчаларни ўрганадилар.
Натижада, ҳоким ёрдамчилари ҳар бир камбағал оилага индивидуал ёндашиши, янги инноваицон механизмларни қўллаши ва оилаларнинг камбағалликдан чиқишига қўшимча дастак бўлиши кўзда тутилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.