Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” натижасида 53-умумтаълим мактаби биноси замонавий қиёфа касб этмоқда
2023-08-22 16:02:56 254
Бағдод туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалари ҳал этилмоқда.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
Жумладан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида таклифи ғолиб деб топилган 53-умумий ўрта таълим мактабида ҳам таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.
“Миришкор” маҳалла фуқаролар ҳудудидаги мактаб биносини таъмирлаш бўйича билдирилган ташаббус 2 мингтадан зиёд овоз тўплади. Президентимиз топшириғи асосида мазкур ташаббусни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратилди.
Таъмирлаш ишлари “Мадина” хусусий корхонаси уста-қурувчилари томонидан олиб борилмоқда. Корхона иш юритувчиси Одилжон Хўжамкелдиевнинг айтишича, лойиҳа доирасида таълим муассасасининг эскирган эшик ва деразалари янгиларига алмаштирилди, ўқув биноларининг ташқи ва ички фасадлари замонавий кўринишга келтирилди. Айни вақтда бошқа биноларни жорий таъмирлаш, муассаса ҳудудини ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.