Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими Миришкор маҳалласидаги тадбиркорлар билан учрашди
2023-08-23 18:57:10 223
Қишлоқ ва маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Тадбиркорлар ислоҳотчи бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканини барча яхши англамоқда. Зеро, тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс.
Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди. Мавжуд шароитларни кўздан кечириб, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни манзилли ўрганди.
Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритаётган Азизбек Эргашовнинг маълум қилишича, ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони 73 нафарни ташкил этади. Тадбиркорлик ва деҳқончилик – маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланган.
- Маҳаллада тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида, жорий йил бошидан буён 48 нафар фуқарога 562 млн. сўм миқдорида кредит ажратилди, - дейди А.Эргашов. – Бундан ташқари, 26 та янги тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилди. Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 6 нафар фуқарога 12,1 млн. сўмлик меҳнат қуроллари субсидия тариқасида берилди, 2 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди ҳамда 7,3 гектар экин майдони такрорий экин экиш учун фуқароларга тақсимланди. Умуман олганда, ўтган вақт давомида 187 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Яна таъкидланишича, “маҳаллабай” ўрганишлар асосида жами қиймати 368 млн. сўм бўлган 22 та янги микролойиҳа амалга оширилиши натижасида 37 та янги иш ўрни яратилишига эришилди. “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахасис” дастури доирасида эса маҳалланинг етакчи 3 нафар тадбиркори янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни, бу билан 54 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашни мақсад қилган.
Туман ҳокими мавжуд имкониятларни таҳлил қилар экан, тикувчилик, иссиқхона фаолияти, автомобиль йўллари ёқаларида савдо ва маиший хизмат кўрсатишни жадал ривожлантириш мумкинлигини айтди. Шунингдек, маҳаллада инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига таклифлар киритиш муҳимлиги таъкидланди.
Туман ҳокими тегишли идораларга билдирилаётган муаммоларни жойига бориб ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.