Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда II Устозлар миллий форуми ўтказилди

×

 2023-08-24 17:49:22    121

PDF yuklash
Chop etish


Янги – 2023-2024 ўқув йили бошланиши олдидан Бағдод туманида II Устозлар миллий форуми ўтказилди. “Ижодкорлар уйи” тантаналар саройида ташкилланган мазкур тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов иштирок этди.

Таълим муассасалари директорлари, фаол ўқитувчилар ҳамда соҳа фахрийлари таклиф этилган форумда таъкидланганидек, давр шу қадар шитоб билан ўтяптики, ислоҳотларнинг барча босқичи илм-фан, техника асосида жадаллик билан ривожланишни тақозо қилмоқда. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида таълим муассасаларида ўқув жараёнини замонавийлаштириш, халқаро талаблар даражасига кўтариш вазифасини қўймоқда.

Бинобарин, ўтган ўқув йилида ўнлаб педагогнинг илғор тажрибаси вилоят ва туман миқёсида оммалаштирилди. Табиийки, бу жараён мактаблар ҳаётига ўзига хос жўшқинлик берди. Кўплаб дарслар очиқ тарзда ўтказиляпти. Ўқитувчилар дарс самарадорлигини оширишда бир-бирига кўмаклашяпти.

Форумда, ўтган ўқув мавсуми сарҳисоб қилинар экан, ютуқ ва муваффақиятлар эътироф этилиши билан бирга, йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, янги ўқув йили олдидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Иккинчи марта ўтаётган Устозлар миллий форуми доирасида Миллий рейтинг натижалари бўйича юқори ўринда турган мактаблар ўқувчилари, фидойи ва фаол устозлар тақдирланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.