Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

26 нафар бола "KIDS" билан хайрлашди

×

 2023-08-24 17:51:19    114

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритаётган "KIDS INTERNATIONAL ACADEMY" мактабгача таълим ташкилотида болаларни чин дилдан севадиган, уларни она Ватанга садоқатли, хулқи-одоби билан барчани ўзига ром этувчи ўғил-қизлар этиб тарбиялашни шараф деб билган асл педагоглар меҳнат қилишади. Куни кеча ушбу даргоҳда “Прощай, мой садик” деб номланган тадбир ташкил этилди. 

Эртаклар оламидан мактаб аталмиш қутлуғ масканга байрамона тарзда кузатиб қўйилаётган болажонлар шу куни ўзларидаги бор истеъдод ва маҳоратни ишга солиб, йиғилганларни хушнуд қилдилар. Безатилган саҳнага чиққан ўғил-қизлар она Ватан, мустақиллик, бахтли болалик, дўстлик ва бошқа инсоний туйғуларни мадҳ этувчи шеърларни ёддан ўқидилар, турфа хил рақслар ва дилтортар қўшиқлар билан барчанинг кўнглига қувонч улашдилар.

Ташкилот директори Узрохон Тожиеванинг маълум қилишича, шу куни 26 нафар ўғил-қиз шу куни мактаб таълимига тантанали равишда кузатиб қўйилди. Бу болажонлар келгусида юрт равнақи, эл-улус манфаати йўлида фидокорона хизмат қиладилар, дея ишонамиз.

Маълумот учун: 2020 йилда иш бошлаган муассасада ҳозирда 170 нафар бола таълим-тарбия олмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.