Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда жорий йилги пахта ҳосилини қабул қилиш бошланди
2023-08-24 19:37:27 242
Бағдод туманида ташкил этилганидан буён самарали фаолият юритиб келаётган пахтачилик кластери - "Ferghana spinning" қўшма корхонаси қабул пунктида 2023 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хомашёсини қабул қилиш бошланди.
Эътиборлиси, ўтган йили биринчилардан бўлиб пахта йиғим-теримини бошлаган ва пунктга илк ҳосилни ташиб келтирган "Фаровон Бағдод неъмати" фермер хўжалиги раҳбари Адҳамжон Тожиев бу йил ҳам шундай қилди.
Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов илғор фермерни қутлар экан, мавсум сўнггига қадар шиддатни сўндирмаслик лозимлигини таъкидлади.
- Бу йил 4 минг 850 гектар ерда ғўза парваришладик ва олдимизга жуда катта марра қўйганмиз. 189 та фермер хўжалиги билан 17 минг 700 тонналик хирмон уйишимиз керак. Кластер корхонаси томонидан фермер хўжаликларига ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, зараркунандаларга қарши самарали препаратлар бекаму-кўст етказиб берилди. Қолаверса, дала меҳнаткашларини моддий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, улар учун муносиб шарт-шароит яратиш ҳам доимий эътиборда бўлди. Энди навбат фермерларимиз ва теримчиларга! Ишонамизки, олдимизга қўйилган мақсад ва муддаоларга албатта етамиз, - деди туман ҳокими.
Илғор фермерга эсдалик совғаси топширилди ва шундан сўнг ҳосилга барака тилаб, дуога қўл очилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.