Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб чиққан қишлоқ аҳолиси кўчабошига мото-скутер совға қилди
2023-08-25 18:32:45 231
“Ултарма” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Жар қишлоғи аҳолиси ҳудуд кўчабошиси Иномжон ака Ҳасановга мото-скутер совға қилди.
Гап шундаки, жорий йилги “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумида бир гуруҳ фаол ёшлар ички йўлларни асфальтлаштиришга қаратилган таклифни илгари суришган ва якунда ушбу лойиҳа ғолиб деб топилган эди. Бунда жамоатчи оқсоқол Иномжон аканинг хизматлари катта бўлганини маҳалладошлар бир овоздан тасдиқлашади.
- Сираям кутмовдим бунақа қилишларини. Ҳе йўқ-бе йўқ келишиб, шуни бутун қишлоғимиз аҳолиси номидан қабул қилинг, деб шу скутерни топширишди. Озми-кўпми меҳнатим қадрланганидан севиндим, албатта. “Опен бюджет”га яна лойиҳа қўйдик. Худо хоҳласа, овоз йиғиш бошланганда, мана шу скутерни ғизиллатиб халқнинг хизмати яна камарбаста бўламан, - дейди Иномжон ака.
Маълум бўлишича, маҳаллий бюджетдан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағ эвазига қишлоқ ички йўлларининг 3 минг 124 метр қисми асфальтланди.
“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида жарқишлоқликлар ичимлик суви ҳамда электр таъминотини яхшилашга қаратилган яна 2 та таклиф билан қатнашмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.