Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси тўғрисида ахборот

×

 2023-08-26 17:25:55    225

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги LVIII (эллик саккизинчи) сессияси ўтказилди. 
Сессия кун тартибига киритилган дастлабки масала – 2023 йилнинг биринчи яримйиллигида одил судловни амалга ошириш борасида  Фарғона туманлараро маъмурий суди раиси С.Қурбановнинг ахбороти тингланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 28 февраль кунги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида – туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Қ.Миртазақуловнинг ҳисоботи;

туманда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағлар ажратилиши юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Давлатовнинг ҳисоботи; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрь кунги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари A.Тожиевнинг ҳисоботи; 

туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан туман ҳокимлиги умумий бўлими мудири Ф.Муродовнинг ҳисоботи;  

туманда янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Холдоровнинг ҳисоботи;

Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Бағдод тумани инспекцияси томонидан 2023 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар юзасидан инспекция бошлиғи Т.Бекназаровнинг ҳисоботи;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрь кунги “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси юзасидан “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими бошлиғи З.Усмоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессия иши якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.