Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади

×

 2023-08-28 15:01:27    330

PDF yuklash
Chop etish


Ҳукумат қарори билан (309-сон, 24.07.2023 й.) “Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади. 

Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги) томонидан кўрсатилади.

16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.           Cпорт паспортининг амал қилиш муддати – 5 йил бўлиб, ундан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:-бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда;-спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда;-тиббий текширувдан ўтишда;-спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилишида;-қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан БҲМнинг 1/6 қисми (55 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.

Давлатжон АҲМЕДОВ, 

Бағдод тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.