Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!”: Бағдодда ҳам Мустақиллик байрами тантаналари юқори савияда ўтди

×

 2023-08-29 17:36:58    232

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами кўтаринки руҳда кенг нишонланмоқда.

Бағдод туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида ҳам байрам шукуҳи кезмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан истиқлолни тараннум этувчи байрам тадбирлари, кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари уюштирилмоқда.

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида туман “Марказий” ўйингоҳида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантаналарида ишлаб чиқариш фаоллари, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда самарали фаолият юритиб келаётган тумандошларимиз, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида, туман ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг энг улуғ ва энг азиз сана муносабати билан йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Туман ҳокимининг байрам табригида Мустақиллик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадр-қиммати, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги туб ўзгаришлар алоҳида урғуланди.  

Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ тадбиркорлар, давлат мукофотлари соҳиблари, халқаро спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёшларнинг самарали фаолияти, юрт ривожи ва иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлида қўшаётган муносиб ҳиссаси яна бир бор эътироф этилди.

Шу куни туман ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан, Истиқлолнинг 32 йиллигига мос равишда, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва  эҳтиёжманд оилаларнинг 32 нафар фарзандларига бепул мактаб формалари ва ўқув қуроллари топширилди.

Арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мактаб кийимлари ва ўқув қуроллари савдо ярмаркалари ташкилланди. Қолаверса, туманимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам тадбир қатнашчиларини эътиборсиз қолдирмади.

Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Тўлқинжон Ҳайдаров ва Яҳёбек Мўминов, шунингдек, Баҳодир Мамажонов, Муқаддасхон Жўраева каби элимиз суйган санъаткорлар, туман маданият бўлимининг таниқли хонандалари, фольклор жамоалари ижросида янграган она Ватанни, истиқлолимизни мадҳ этувчи қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашиб, даврага файз киритди.

Байрамона безатилган саҳна жажжи болажонларнинг ўйин-кулгуларига тўлди. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, концерт дастурлари, бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, қувноқ рақслар жажжи болажонлар қалбига олам-олам қувонч бағишлади.

Байрам тадбири якунида ташкилланган мушакбозлик эса барча иштирокчини завқ-у шавққа кўмди. 

Қишлоқ ва маҳаллаларда, турли меҳнат жамоаларида байрам тадбирлари давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.