Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми учун Бағдод туманидан 274 та таклиф овоз бериш босқичига ўтказилди

×

 2023-08-29 17:39:17    248

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” порталига жорий йил 2-мавсум учун бағдодлик ташаббускорлар томонидан жами 459 млрд. 506,4 млн. сўмлик 361 та таклиф келиб тушди.

Ушбу таклифлар ишчи гуруҳ томонидан “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий низом асосида кўриб чиқилгач, жами 111 млрд. 255 млн. сўмлик 87 та таклиф рад этилди.

Шу тариқа, 346 млрд. 931,3 млн. сўмлик 274 та таклиф овоз бериш босқичига ўтказилди.

Овоз бериш босқичига ўтказилган таклифларнинг йўналишлар бўйича таҳлили қуйидагича:

Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш – 32 та таклиф, 39 млрд. 230,3 млн. сўм;

Ички йўлларни таъмирлаш – 79 та таклиф, 91 млрд. 327,4 млн. сўм;

Электр таъминотини яхшилаш - 30 та таклиф, 37 млрд. 900 млн. сўм;

Қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ, бошқа тадбирлар бўйича – 5 та таклиф, 6 млрд. 600 млн. сўм;

Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш – 32 та таклиф, 40 млрд. 450 млн. сўм;

Маҳалла гузарини таъмирлаш-тиклаш – 32 та таклиф, 42 млрд. 240 млн. сўм;

Мусиқа ва мактабдан ташқари ташкилотларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш – 1 та таклиф, 1 млрд. 300 млн. сўм;

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш – 5 та таклиф, 6 млрд. 600 млн. сўм;

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш – 5 та таклиф, 6 млрд. 600 млн. сўм;

Спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш – 3 та таклиф, 3 млрд. 960 млн. сўм;

Болалар майдончаларини барпо этиш ёки таъмирлаш – 3 та таклиф, 3 млрд. 960 сўм;

Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш – 4 та таклиф, 5 млрд. 240 млн. сўм;

Дренаж ва ариқларни тартибга келтириш – 8 та таклиф, 10 млрд. 440 млн. сўм;

Қабристонларни тартибга келтириш – 2 та таклиф, 2 млрд. 320 млн. сўм;

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш – 32 та таклиф, 40 млрд. 320 млн. сўм.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 17 сентябргача давом этади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.