Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мирзаободда 2 та ичимлик сув қудуғи қазиб чиқарилди
2023-08-30 18:15:19 304
Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган ишлар қизғин давом этмоқда.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлаётир.
Айни қарорга мувофиқ, “Мирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг Оқ ер ва Муроджон Мамажонов номидаги кўчаларида 2 та ичимлик сув қудуғи қазиб чиқарилди. 25 м3 ҳажмли сув миноралари ва трансформаторлар ўрнатилиб, 1 км. узунликда электр тармоғи ҳамда 1 км. узунликда ичимлик сув тармоғи тортилди.
Ёрдамчи пудратчи – “Универсал юксалиш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Сойибназаровнинг маълум қилишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 1,7 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
- Ҳар иккала объектимиз ҳам бугун-эрта фойдаланишга топширилади. Айтишимиз мумкинки, Мустақиллик куни арафасида мирзаободликларга байрам туҳфаси бўлаётган бу янги сув иншоотлари маҳалладаги 280 дан зиёд хонадонни ичимлик суви билан таъминлайди, - дейди Б.Сойибназаров.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Шуҳратжон Набиевнинг маълум қилишича, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми учун маҳалла ички йўлларининг 3 минг метрлик қисмини асфальтлаш таклифи киритилди. Ҳозирда мазкур таклифга овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.