Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими тадбиркорларга: “Сиз борманг – мен келаман”

×

 2023-08-30 18:17:26    324

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов “Қўштегирмон-1”, “Қўштегирмон-2” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг таклифларини тинглади, мурожаатларини кўриб чиқди.

Учрашувда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди, бизнес вакилларининг саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди. Шунингдек, ишбилармонларни ўйлантириб турган долзарб уаммоларга эътибор қаратилди, уларнинг солиқ, ер, кредит каби муҳим масалаларда таклиф ва муаммолари тингланди.

Таъкидланишича, қиш мавсумида электр энергиясини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиб беришда муайян муаммолар мавжуд. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин камайишига, ҳудудда ишсизлар сонининг ортиши ва энг асосийси, тадбиркорларда иштиёқнинг сўнишига сабаб бўлаётир.

Туман ҳокими электр таъминоти корхонаси масъуллари билан ҳолатни муҳокама қилар экан, йил якунига қадар муаммони тўлиқ бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

-  Ушбу ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Ҳар қандай масалада сизларни эшитишга, қонун доирасида ёрдам беришга тайёрман. Сиз борманг – мен келаман, - деди туман ҳокими.

Таъкидлаш лозимки, мазкур ҳудудда тадбиркорлик, ҳунармандчилик, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси йилдан-йилга юксалиб бормоқда. Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилишда ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда. Биргина “Қўштегирмон-1” маҳалласи мисолида айтадиган бўлсак, ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан жорий йил бошидан буён 46 нафар фуқарога жами 444,7 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, ижтимоий дафтарларда турувчи фуқароларнинг 7 нафарига зарур асбоб-ускуналар (тикув машиналари, мотокультиватор ва печ) субсидия асосида берилди.

-  Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан 4,56 га ер участкалари ажратилиб, 38 та оилага бўлиб берилди ҳамда “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида картошка етиштирилиб, аҳоли яхшигина даромад олди. Ҳозир эса такрорий экинлар пишиб етилмоқда. Шунингдек, 9 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилмоқда, 53 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди, - дейди МФЙ ҳоким ёрдамчиси Шоҳруҳ Турсунов.

Ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси ва кўмаги билан 5 та янги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгани, 3 нафар якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти қайта тикланишига эришилгани ҳам эътиборга молик.

Туман ҳокими учрашув давомида ҳудуддаги “ASL KIDS SHOES” хусусий корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бу ерда ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди, маҳсулотлар сифати ва рақобатбордошлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури асосида қўшимча иш ўринлари яратиш, келгусида корхонанинг экспорт кўламини янада кенгайтириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.