Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрам туҳфаси: Бағдод туманида 304 нафар ўқувчига бепул мактаб формалари топширилди
2023-08-31 18:46:24 265
Бағдод туманида мустақиллигимизнинг 32 йиллик тантаналари арафасида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Эҳтиёжманд оилалар, нуронийлар, ижтимоий рўйхатларга киритилган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган фуқаролар байрам муносабати билан йўқланмоқда.
Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан шу мақсаддаги яна бир хайрия тадбири ташкилланди. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва “дафтар”ларга киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳисобланган 304 нафар ўқувчига мактаб формалари бепул топширилди.
"Бағдоддонмаҳсулотлари" акциядорлик жамияти, "Фергана спининг" қўшма корхонаси, Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, туман газлаштириш бўлими ҳамда "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси мазкур эзгу ишга муносиб ҳисса қўшдилар. Ҳокимлик биносида ўтган тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов қатнашиб, болалар ва уларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбатлашди.
Бундай эътибор шу тоифадаги оилалар фарзандлари учун истиқлол айёми ҳамда янги ўқув йили олдидан муносиб байрам туҳфаси бўлди.
Туманда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида шу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.