Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

×

 2023-09-04 17:32:04    128

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туманимиздаги барча таълим муассасаларида янги 2023-2024 ўқув йилининг илк қўнғироғи чалинди.Катта қувончлар билан кутиб олинган бу кунда "Билимлар куни" кенг нишонланди. 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган тадбирда иштирок этди ва барчани давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда янги ўқув йили билан самимий табриклади.

Жорий ўқув йилида 118 нафар нафар ўқувчи 1-синфларга қабул қилинмоқда. Туман ҳокими жажжи ўғил-қизларни қутлар экан, уларга Президент совғаларини топширди, эзгу тилакларини изҳор қилди. 

Таъкидландики, ўтган 2022-2023 ўқув йили мактаб жамоаси учун сермаҳсул бўлди: 52 нафар битирувчининг 27 нафари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликка қабул қилиндилар. Тадбирда сўз олганлар,  янги ўқув йили ҳам ўқитувчи ва ўқувчилар учун омадли кечишига тилак билдиришди.

Тадбирдан сўнг, анъанага мувофиқ, барча синфларда Мустақиллик дарслари ўтказилиб, ўқувчиларга истиқлол неъмати, унинг қадр-қиммати хусусида муҳтасар тушунчалар берилди.

Маълумот учун: жорий ўқув йилида тумандаги умумий ўрта таълим муассасалари 1-синфларига 4 минг 421 нафар ўқувчи қабул қилинди. Уларнинг барчасига "Президент совғалари" тантанали равишда топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.