Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдоддаги 6 та маҳаллада электр таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда
2023-09-06 17:17:12 284
Бағдод туманининг “Намуна”, “Боғишамол”, “Юқори Мирзаобод”, “Дўстлик”, “Қўштегирмон-2” ва “Чўлюнус” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида электр таъминоти билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларни ҳал этиш, бу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва ҳаётидан рози қилиш мақсадида тизимли ишлар давом этмоқда. Бунинг учун 4 млрд. 230 млн. сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.
Режага биноан, “Намуна” маҳалласида:
мавжуд трансформатор пунктлари юкини енгиллатиш учун 2 дона 160 кВА ли янги трансформатор ва 97 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 2 минг 431 метр узунликда электр тармоғи қурилади;
“Боғишамол” маҳалласида:
мавжуд трансформатор пунктлари юкини енгиллатиш учун 3 дона (1 та 160 кВА ли, 2 та 250 кВА ли) янги трансформатор ва 196 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 6 минг 9771 метр узунликда электр тармоғи қурилади;
“Юқори Мирзаобод” маҳалласида:
мавжуд трансформатор пунктлари юкини енгиллатиш учун 2 дона (1 та 160 кВА ли, 1 та 250 кВА ли) янги трансформатор ва 180 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 5 минг 298 метр узунликда электр тармоғи қурилади;
“Дўстлик” маҳалласида:
мавжуд 0,4 кВ ли электр тармоқларини реконструкция қилиш учун 243 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 4 минг 922 метр узунликда электр тармоғи қурилади;
“Қўштегирмон-2” маҳалласида:
мавжуд трансформатор пунктлари юкини енгиллатиш учун 2 дона (1 та 100 кВА ли, 1 та 160 кВА ли) янги трансформатор ва 103 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 2 минг 429 метр узунликда электр тармоғи қурилади;
“Чўлюнус” маҳалласида:
мавжуд трансформатор пунктлари юкини енгиллатиш учун 2 дона (1 та 160 кВА ли, 1 та 250 кВАли) янги трансформатор ва 163 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 4 минг 52 метр узунликда электр тармоғи қурилади.
Умуман олганда, ушбу ҳудудларда жами 11 дона трансформатор ва 982 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 26 минг 100 метр узунликда электр тармоқлари янгидан қурилади. Режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, маҳаллалардаги 4 минг 347 та хонадонда электр таъминоти яхшиланади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.