Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими фаол тадбиркорлар билан учрашди

×

 2023-09-06 17:21:08    284

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашиб, улар фаолияти билан яқиндан танишмоқда, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда. Навбатдаги учрашув "Наврўз" ҳамда "Қахат" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида фаолият юритаётган айни соҳа вакиллари иштирокида ўтди.

Учрашувда, тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилаётган лойиҳалар атрофлича таҳлил қилинди, аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Келгусида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва уларда хорижий ҳамкорлар иштирокини кўпайтириш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятлари муҳокама қилинди. 

Таъкидлаш керакки, бунга қадар туманнинг "Ултарма", "Дашт", "Пахтаобод", "Чўринди", "Бекобод", "Чуваланчи", "Тувадоқ", "Қўштегирмон-1", "Қўштегирмон-2" каби ўнга яқин маҳаллада тадбиркорлар билан амалий мулоқотлар ўтказилиб, муайян мақсадларга эришилди.

Жумладан, “Турон мангу” МЧЖнинг музлатгичли омборхона қуриш лойиҳасини кенгайтириш ва логистика марказини ташкил этиш юзасидан билдирилган таклифини амалга ошириш учун тегишли масъуллар ўрганишлар олиб бормоқда. Агар мазкур лойиҳа амалиётга жорий қилинса, қўшимча 1,2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилади. Натижада 35 та иш ўрни яратилиб, йил давомида 1,6 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт қилишга эришилади.

"Фергана агро экспорт" МЧЖга тадбиркорлик фаолиятини юритиши учун "Каримбобо" кичик саноат зонасидан ер майдони ажратилган ва тадбиркор томонидан қурилиш ишлари олиб борилган. Аммо кичик санот зонаси дирекцияси билан шартнома имзолаш муддати ўтиб кетгани сабабли ер майдонига эгалик ҳуқуқи бекор қилинган. Туман ҳокими ушбу муаммо билан шахсан ўзи шуғулланишини маълум қилди. 

Мева-сабзавот ва зираворлар экспорти билан шуғулланувчи ушбу тадбиркорлик субъекти, таҳлилларга кўра, йиллик 475 тонна қуруқ мева ва 321 тонна зиравор маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Асосийси, маҳсулотлар тўлиғича хорижий давлатларга экспорт қилинишига эришилади.

Туманда тадбиркорлар ва ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилил орқали уларга энг яқин кўмакчи бўлиш имконини берувчи самимий учрашувлар, жонли мулоқотлар давом этмоқда. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.