Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Бағдод фидер” мукаммал таъмирланмоқда

×

 2023-09-07 17:27:08    281

PDF yuklash
Chop etish


Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, узатмаларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида жойларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Бағдод туманининг “Саидобод”, “Самарқанд” (бир қисми), “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Навбаҳор қишлоғи ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 10 кВли “Бағдод” электр узатиш тармоғи туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан мукаммал таъмирланмоқда.

Таъмирлаш жараёнида носоз изоляторлар ва яроқсиз симларни янгисига алмаштириш, салқи симларни тортиш ҳамда тармоқни дарахт шохларидан тозалаш ишларини бажариш кўзда тутилган.

Туман электр таъминоти корхонаси ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси Муроджон Жамоловнинг маълум қилишича, “Бағдод” электр узатиш тармоғи орқали 1 минг 783 та аҳоли хонадонлари, 60 дан зиёд яқин тадбиркорлик субъекти ва 10 га яқин ижтимоий соҳа объектларига электр энергияси етказиб берилади. Демакки, тармоқда мукаммал таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши келгусида ушбу манзилларда таъминотнинг яхшиланиши ҳамда мавжуд муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига сабаб бўлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.