Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кексалар саломатлиги ҳамиша эътиборда

×

 2023-09-14 17:55:09    253

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника патронаж ҳамшираси Ферузахон Қосимова кунлик фаолиятини ҳудуддаги ёши улуғ нуронийларнинг саломатлигини бирров кўздан кечириш билан бошлайди. Ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, эл ишига камарбаста бўлиш ҳамширанинг ҳаёти мазмунига айланган.

Шодлик кўчасидаги 20-хонадонда яшовчи Манзурахон ая Отажонова 83 ёшда. Кексалик-да: юқори қон босими онахонни тез-тез безовта қилиб туради. Ана шунақа пайтларда Ферузахоннинг руҳий далдалари, тиббий муолажалари-ю аниқ ва асосли тавсиялари Манзура аяга қўл келади. 

Фаришта юзли бу онахон – қатағон қурбонларидан бири бўлган марҳум Ваҳобжон ота Жалиловнинг турмуш ўртоғи. Ҳали-ҳамон бардам-тетик Манзура ая фарзандлари, невара-чеваралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда. 

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни арафасида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов онахоннинг файзли хонадонида меҳмон бўлган, ҳудудлардаги патронаж ҳамширалари кексалар саломатлигидан доимий равишда хабардор бўлиб туриши кераклигини алоҳида таъкидлаган эди.

-  Умумий амалиёт ҳамшираси – оила ҳамшираси ҳам ҳисобланади, - дейди КТМП катта ҳамшираси Шарофатхон Содиқова. - У ўзининг амалий ва назарий билимларига таянган ҳолда, бемор ҳамда унинг оила аъзолари билан ишончли мулоқот ўрнатиши, янги замонавий тиббий асбоб-ускуналарни қўллай билиши, шунингдек, муолажаларни малакали бажара олиши керак. Ҳамкасбимиз Ферузахон Қосимова бу борада кўпчиликка ўрнак бўлиб келмоқда.

Бағдод тумани ҳокимиги Ахборот хизмати.