Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодлик тадбиркорнинг Хитойга қилган сафари манфаатли бўлди
2023-09-14 17:57:59 311
Хабарингиз бор, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида 4-11 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтди. Эътиборлиси, Бағдод туманидаги “Тashabbus trans” қўшма корхонаси раҳбари Эркинжон Холматов мазкур делегация таркибидан ўрин олиб, якунда бир қатор манфаатли келишувларга эришди.
- Хитой – транспорт ишлаб чиқариш саноати жадаллик билан ривожланаётган давлат ҳисобланади, - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашади Эркинжон Холматов. – Мамлакатда айни шу йўналишда 100 дан зиёд завод фаолият юритаётгани бу фикримизни тасдиқлайди. Сафаримиз давомида “Yutong”, “King Long”, “Golden Dragon”, “Foton” каби халқаро нуфузга эга бўлган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдик. Ўзаро музокаралар давомида икки томонлама манфаатли келишувларга эришилди. Жумладан, Фарғона шаҳри ичида йўловчи ташиш хизматини такомиллаштириш учун “King Long” заводидан сиғими 65-70 киши ва узунлиги 8,5-9 метр бўлган замонавий автобуслардан 100 дона ҳамда 15 ўриндиқли микроавтобуслардан 30 дона харид қилишга келишдик. Завод раҳбарияти буюртмаларимизни келаси йилнинг июнь ойига қадар етказиб бериш мажбуриятини олди ва брутто-шартнома бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш белгиланди.
Тадбиркорнинг маълум қилишича, ҳозирда вилоят раҳбарининг тавсиялари асосида автобусларнинг шаҳар ҳудудига мос равишда рангги ва бошқа хусусиятлари танланиб, бу борада ишлаб чиқарувчилар билан қўшимча музокаралар олиб давом этмоқда.
Умуман олганда, Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга амалий ташрифи давомида жами 32 та, шундан умумий қиймати 1,37 млрд. доллар бўлган 29 та инвестициявий келишув ва савдо шартномалари имзоланди.
Маълумот учун: брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.