Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган битирувчиларнинг 2 нафари ҳокимлик тавсияси билан талаба бўлишди

×

 2023-09-15 18:04:20    237

PDF yuklash
Chop etish


Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган битирувчиларнинг 2 нафари – Асалхон Маҳамаджонова ҳамда Аслиддин Муҳамадалиев Бағдод тумани ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси тавсиясига асосан олий ўқув юрти талабалигига имтиёзли қабул қилинди. Бу ҳақда шўъба мудири Орзимурод Абдураҳмонов маълум қилди.

- Асалхон Андижон Давлат тиббиёт институтининг даволаш иши йўналишига, Аслиддин эса Фарғона Давлат университетининг иқтисодиёт йўналишига давлат гранти асосида қабул қилинди, - дейди О.Абдураҳмонов. – Талабалар, кўрсатилаётган давомли эътибор учун Давлатимиз раҳбаридан миннатдор, албатта. 

Таъкидланишича, туманда 18-25 ёшгача бўлган ота-она қарамоғидан маҳрум 12 нафар фуқаролар аниқланган. Улардан 6 нафари олий таълимда ўқиш истагини билдирган ва ҳозиргача 2 нафарига талабалик насиб этди.

Умуман олганда, туманда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ-эркинликларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги саъй-ҳаракатлар учун дастуриламал бўлаётир.   

Аввалроқ, халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари ота-она қарамоғидан маҳрум, вояга етмаган Жаҳонгир Қаҳҳоровга иккиламчи бозордан уй сотиб олинишига розилик берган эдилар.  Жаҳонгир 2022 йилда Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси тавсияси асосида талабаликка қабул қилинган ва айни пайтда Фарғона политехника институтининг 2-курс талабаси ҳисобланади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.