Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод юрт”да электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда

×

 2023-09-18 16:44:08    290

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш ва мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш орқали фуқароларни ҳаётдан рози қилиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди. Бунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг аҳамияти етакчи ўрин тутаётир.

Бинобарин, мазкур лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсумида маҳаллада электр таъминотини яхшилашга қаратилган таклиф ғолиб деб топилган эди. Шундан сўнг таклиф молиялаштирилиб, 1,2 млрд. сўм маблағ йўналитилиши ҳисобига маҳаллада ҳар бирининг қуввати 160 кВА бўлган 4 дона янги трансформатор ва 218 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Шунингдек, 4 км узунликда 0.4 ва 10 кВ ли электр узатиш тармоқлари тортилди. Режага мувофиқ, яна 1.4 км узунликда тармоқ тортилиши белгиланган.

Туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Давлатжон Собиров, режаланган ишлар тўлиқ якунлангач, “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мавжуд 700 га яқин аҳоли хонадонлари, 23 та тадбиркорлик субъекти ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объектида электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар барҳам топади, деб ҳисоблайди.

Умуман олганда, туманда қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган ишлар қизғин давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.