Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги нашр этилган китоблар совға қилинди

×

 2023-09-19 17:58:49    179

PDF yuklash
Chop etish


Китоб - билим ўчоғи. Айниқса, тарбиячиларнинг маънавий олами ва тафаккурини бойитишда китоб муҳим аҳамиятга эга. Чунки келажак авлодларимизнинг билимлари пойдеворини айнан шу тарбиячиларга ишонганмиз.

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Бағдод тумани бўлинмаси раҳбари Исломжон Аҳмедов “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган 6-сонли ва “Самандарак” маҳалласидаги 11-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, ходимлари иштирокида “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида ташкилланган давра суҳбатларида қатнашди.

Таъкидландики, оиланинг бирламчи ва бевосита вазифаси, маънавият тили билан айтганда, муқаддас вазифаси – инсониятнинг занжирини соғлом ва иқтидорли авлодлар билан улаб боришдан иборатдир! Бу – ҳамма миллат, ҳамма давлат, ҳамма халқлар зиммасидаги шарафли вазифа.

Давра суҳбатлари якунида, бўлинма ташаббуси билан чоп этилган янги китоблар тарбияланувчилар ва уларнинг меҳрибон устозларига совға қилинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.