Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда 120 минг метр узунликдаги ички йўлларнинг ҳолати яхшиланди

×

 2023-09-19 17:59:48    289

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 97 минг метр узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизилди. Бу ҳақда Ободонлаштириш бошқармасининг ички йўллар муҳандиси Собитали Жаборов маълум қилар экан, ушбу кўрсаткич мавжуд ички йўлларнинг 22 фоизини ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 68 минг метрга зиёд эканини билдирди.

Президент қарорлари, “Ташаббусли бюджет” ва “Менинг йўлим” лойиҳалари асосида жами 44 та маҳаллада ички йўллар асфальтланган бўлса, маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 18 та маҳаллада яна 22 минг метр узунликдаги ички йўлларга шағал ётқизилди.

Умуман олганда, ўтган 2 йил давомида туманда 123,7 км. узунликдаги ички йўлларда асфальтлаш, 3,9 км. узунликда цемент-бетон қоплама ва 96,6 км. узунликда шағаллаш ишлари бажарилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.