Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари пахта йиғим-теримида фаол қатнашмоқдалар

×

 2023-09-19 18:02:46    218

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида “Оқила аёллар” ҳаракатининг аъзолари ташаббус кўрсатишиб, пахта йиғим-теримида фаол қатнашмоқдалар.

Ташаббускор аёллар бугун тумандаги “Муҳаммадазиз Муслимбек” фермер хўжалиги дала майдонларида қизғин давом этган йиғим-терим ишларида иштирок этиб, мўл хирмонга жами 2 минг 127 килограмм миқдорида ҳисса қўшдилар.

Уюшқоқлик билан давом этаётган мавсумда хўжалик аъзолари ва кўнгилли теримчиларга кўмак беришга чиққан онахонлар ўз ташаббус ва ғайратлари билан кўпчиликка намуна бўлишмоқда.

Дала четида теримчи-ҳашарчилар билан самимий суҳбат ташкилланди, илғорлар муносиб тақдирланди, хирмонларга барака, юртга тинчлик-омонлик истаб дуои фотиҳалар қилинди.

Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиеванинг маълум қилишича, бугунги теримда қатнашганларга терим пуллари даланинг ўзидаёқ тарқатиб берилди.

- Бу – бир кунлик тадбир эмас, балки “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларининг эзгу ташаббуслари мавсум якунига қадар давом этади, - дейди Т.Тожиева.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.