Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари бағдодлик устоз ижодкор билан учрашди
2023-09-21 16:39:14 286
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Дилшодахон Эргашова ҳамда уюшма аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамид Бурхон ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Бағдод тумани бўлинмаси раҳбари Исломжон Аҳмедов 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан шоира Каримабегим Ашурованинг хонадонига ташриф буюришди.
Каримабегим (Каримахон Ашурова) - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. Ўрта Осиё халқлари тарихи институтида ташкил этилган халқаро "ТУРОН" Фанлар академияси академиги, "Саодат" журналининг Фарғонадаги жамоатчи мухбири ҳисобланади.
Шунингдек, у 1998 йилдан буён "Тоҳир-Бағдод" ТВ қошидаги "Ҳазрат Ҳазиний" номли ёш ижодкорлар тўгараги, (ҳозирда "Ижодкорлар клуби")нинг раҳбари ҳамдир.
Меҳнат фаолияти давомида ёшлар етакчиси, ўқитувчи, халқ таълими бўлими услубчиси, халқаро "Олтин мерос" жамғармаси ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раиси вазифаларида ишлаган.
Каримабегим - устоз Зулфияхоним билан учрашишга муяссар бўлиб, унинг назарига тушган ижодкорлардан ҳисобланади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкилланган шу кунги йўқловда устоз шоирага пул маблағи ва эсталик совғалари топширилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.