Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдоддаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумини талафотларсиз ўтказиш учун зарур чоралар кўрилмоқда

×

 2023-09-21 16:41:50    263

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги Қарорига кўра, Бағдод туманида мавжуд таълим муассасаларини 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва мавсумни талафотларсиз ўтказиш мақсадида, ижтимоий соҳа объектлари ҳудудлар бўйича 5 та лотга ажратиб олинди ва тегишли талабларга кўра ташаббускорлар танланиб, давлат шерикчилиги асосида битимлар тузилди. 

1-лот бўйича: “Иморат файз строй” МЧЖ томонидан 10 та умумтаълим мактаби, 3-ИДУМИ ва 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотида шу кунгача иситиш тизимларининг 3 минг 397 метр узунликдаги трубалари алмаштирилиб, 6 минг 735 дона иситиш батареялари янгиланди. Кўмир сотиб олиш учун 2 август куни 11-сонли шартнома тузилиб, унга асосан 1 минг 493.2 тонна кўмир маҳсулоти келтирилди. Шундан, 607 тоннаси таълим муассасалари омборларига, 886.2 тоннаси эса “Иморат файз строй” МЧЖга тегишли махсус кўмир омборига жамғарилди. Жамғарилган кўмир учун    бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 332 млн. 90 минг сўм маблағ ажратилди. Шу кунгача таълим муассасаларига етказилган кўмир ёқилғиси учун ажратилган маблағнинг 666 млн. 45 минг сўми молиялаштирилди.

2-лот бўйича: “ШУҲРАТЖОН Х/К” МЧЖ томонидан 8 та умумтаълим мактаби, “Баркамол авлод” болалар мактаби ва 8 та давлат мактабгача таълим ташкилотида шу кунгача иситиш тизимларининг 1 минг 387 метр узунликдаги трубалари алмаштирилиб, 4 минг 790 дона иситиш батареялари янгиланди. Кўмир сотиб олиш учун 2 август куни 15-сонли шартнома тузилиб, унга асосан 776 тонна кўмир маҳсулоти келтирилди. Шундан, 490 тоннаси таълим муассасалари омборларига, 286 тоннаси эса “ШУҲРАТЖОН Х/К” МЧЖга тегишли махсус кўмир омборига жамғарилди. Жамғарилган кўмир учун  бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган 782 млн. 100 минг сўм маблағдан шу кунгача 391 млн. 50 минг сўми молиялаштирилди.

3-лот бўйича: “RM CОNSULTING GROUP” MCHJ томонидан 19 та умумтаълим мактаби ва 20 та давлат мактабгача таълим ташкилотида шу кунгача иситиш тизимларининг 3 минг 616 метр узунликдаги трубалари алмаштирилиб, 6 минг 523 дона иситиш батареялари янгиланди. Кўмир сотиб олиш учун  2 август куни 13-сонли шартнома тузилиб, унга асосан 1 минг 147.89 тонна кўмир келтирилди. Шундан, 357.39 тоннаси таълим муассасалари омборларига, 610.5 тоннаси эса “RM CОNSULTING GROUP” МЧЖга тегишли махсус кўмир омборига жамғарилди. Жамғарилган кўмир учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 699 млн. сўм маблағ ажратилган бўлса, ҳозирга қадар 849 млн. 501.6 минг сўм молиялаштирилди.

4-лот бўйича: “Premium Constructions Group” МЧЖ томонидан 21 та умумтаълим мактаби, 2-ИДУМ ва 18 та давлат мактабгача таълим ташкилотида шу кунгача иситиш тизимларининг 5 минг 14 метр узунликдаги трубалари алмаштирилди, 10 минг 567 дона иситиш батареялари янгиланди. Кўмир сотиб олиш учун  29 август куни 29-сонли шартнома тузилиб, унга кўра 1 минг 976 тонна кўмир келтирилди ва тўлиқ таълим муассасалари омборларига етказилди. Жамғарилган кўмир учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 910 млн. 700 минг сўм маблағ ажратилиб, шу кунга қадар бунинг 955 млн. 355.5 минг сўми молиялаштирилди.

5-лот бўйича: “SEL STROY KBM” МЧЖ томонидан жами 4 дона таълим муассасалари – 88-махсус мактаб-интернати, ихтисослаштирилган мактаб, 3- ва 6-давлат мактабгача таълим ташкилотларида шу кунгача иситиш тизимларининг 1 минг 764 метр трубалари алмаштирилди, 794 дона иситиш батареялари янгиланди. Кўмир сотиб олиш учун  2 август куни 14-сонли шартнома тузилиб, унга асосан 361 тонна кўмир маҳсулоти келтирилди ва тўлиқ таълим муассасалари омборларига жамғарилди. Жамғарилган кўмир учун бюджетдан 468 млн. 270 минг сўм маблағ ажратилди. Шу кунгача бу маблағнинг 234 млн. 113.9 минг сўми молиялаштирилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.