Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллада янги СИП кабеллар тортилмоқда
2023-09-21 16:43:28 421
Бағдод туманининг "Намуна" маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотини яхшилаш бўйича амалий тадбирлар давом этмоқда.
Аввалроқ, маҳаллада нобоп ва яроқсиз ҳолга келиб қолган 97 та симёғоч бирин-кетин темир-бетон таянчларга алмаштирилди. Энди эса, замонавий турдаги СИП кабеллари - ҳаво-узатиш тармоғини тортиш бошланди. Режага биноан, 2,5 км. узунликда ана шундай тармоқ тортилиши керак бўлса, туман энергетиклари томонидан бугун 500 метр узунликда 0,4 кВ ли тармоқ тортилди.
Шунингдек, маҳаллага 2 та янги трансформатор ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган бўлиб, ҳозирча 1 та трансформатор ўрнатилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.