Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод туманида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳақида маълумот
2023-09-25 18:08:45 775
Жорий йилнинг январь-август ойлари ҳолатига, Бағдод туманида қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар томонидан 227,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Бу - ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,7 фоизни ташкил этганини билдиради.
Шундан:
йирик қурилиш ташкилотлари – 11,4 млрд. сўм;
кичик корхона ва микрофирмалар – 153,9 млрд. сўм;
норасмий сектор – 62,4 млрд. сўм.
Бундан ташқари:
янги қурилиш, реконструкция, кенгайтириш ва техник қайта қуроллантириш – 131,8 млрд. сўм;
аҳоли жон бошига қурилиш ишлари – 994,1 минг сўм.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича:
бино ва иншоотларни қуриш – 191,7 млрд. сўм;
фуқаролик объектларини қуриш – 27,3 млрд. сўм;
ихтисослаштирилган қурилиш ишлари – 8,7 млрд. сўм миқдорида қайд этилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.