Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўқитувчи ва мураббийларга, соҳа фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди
2023-09-29 18:59:36 730
Бугун Бағдод туманида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, спорт мактаби, касб-ҳунар мактаблари, педагогика коллежи, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган устоз ва мураббийлар, соҳа фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.
Тантанали тадбир аввалида туман раҳбари йиғилганларни, улар орқали тумандаги барча устоз ва мураббийларни, соҳа фахрийларини касб байрами билан самимий қутлади.
Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида устоз ва мураббийларнинг ҳиссаси беқиёслиги, шунинг учун ҳам устоз-мураббийларнинг улуғ хизматлари доимо юксак қадрланиши яна бир бор таъкидланди.
Туман мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият кўрсатаётган педагог-мураббийлар ўз касбининг фидойилари экани, соҳа ривожи йўлида ҳар бир устознинг ўзига хос ютуқ ва зафарлари бисёрлиги эътироф этилди.
Шунингдек, тадбирда туманимиздаги олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари, фахрий устозлар, бугунги кунда таълим тизимида самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ҳам туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тўкин дастурхон атрофидаги гурунг ва суҳбатлар тадбир иштирокчиларини, таълим тизими ходимларини бир-бирларига янада яқинлаштирди.
Боғча тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари, хушовоз санъаткорлар ва иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқлари рақсларга уланиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.