Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

500 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирланди

×

 2023-10-04 15:16:22    8662

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 2023 йилнинг ўтган муддати давомида электр узатиш тармоқларининг 171.1 километрлик қисми мукаммал, 335.6 километрлик қисми эса жорий таъмирдан чиқарилди. Бу ҳақда корхона раҳбари Давлатжон Собиров маълум қилди.

- Ушбу ишлар давомида электр узатиш тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди, салқи симлари тарангланди, синган изоляторлар ва яроқсиз ҳолга келган симлар янгисига алмаштирилди, - дейди Д.Собиров. - Янги режага биноан 2023 йилнинг октябридан 2024 йилнинг март ойигача яна 234.2 километр узунликдаги электр тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирдан чиқаришимиз лозим. Ходимларимиз бу бўйича ишни бошлаб юборишган. Буларнинг барчаси истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлардир.

Куни кеча 35/10 кВ ли "Янги ҳаёт" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВ ли "Пахтакор" узатмасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Натижада, "Олчин", "Чўлюнус", "Қўштегирмон-2" (бир қисми) МФЙ ҳамда "Бордон" (бир қисми) маҳалла фуқаролар йиғинларида 2 минг 370 дан ортиқ аҳоли хонадонлари, 11та ижтимоий соҳа объектлари ҳамда 172 та  тадбиркорлик субъектларида электр энергияси сифати яхшиланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.