Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда яна бир ижтимоий лойиҳага старт берилди
2023-10-04 15:17:46 10291
Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида ҳам бу масалага алоҳида урғу берилган.
Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг "Хотин-қизлар ва гендер масалалари доимий комиссияси ҳамда вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик ўқув маркази ташаббуси билан Бағдод туманидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби базасида юқори синф ўқувчи қизларини касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш борасида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.
Куни кеча халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг Хотин-қизлар ва гендер масалалар бўйича доимий комиссияси раиси, вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик ўқув маркази раҳбари Д.Меҳмонова ва 17-мактаб директори Н.Насриддинова ўртасида "Ҳамкорлик меморандуми" имзоланди.
Эндиликда мактабнинг 8-,9- ва 10-синф ўқувчи қизлари 4 йўналишда: бичиш-тикиш, ахборот технологиялари, пишириқ ва каштачилик бўйича дарсдан сўнг тўгарак машғулотлари орқали ўқитилади. Мазкур лойиҳа вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик ўқув маркази томонидан молиялаштирилиши мактаб жамоаси учун яна бир қулайлик туғдирмоқда.
Бағдод тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиевага кўра, "МЕНИНГ ҲУНАРИМ - МЕНИНГ ФАХРИМ" деб номланган мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, келгусида вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида жорий этилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.