Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ғайрат кўчаси шағалланди

×

 2023-10-05 17:07:34    10326

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

“Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллабай ўрганишлар давомида ички йўлларни таъмирлаш бўйича аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ижобий ҳал этилиб, Ғайрат кўчасига шағал ётқизилди.

- Туман ҳокимлиги ҳамда 2-сектор раҳбарияти кўмаги билан ўтган йили МФЙ таркибидаги Навбаҳор қишлоғида ҳам 1 минг 300 метр масофадаги ички йўлларга шағал ётқизилиб, кўчалар тартибга келтирилган эди, - дейди маҳалла раиси Шуҳратжон Эксанов. - Ҳудудимизда 7.5 км. узунликда ички хўжалик йўллари мавжуд бўлиб, уларнинг 2.5 км. қисми асфальт қопламага эга. Тош-шағал ва тупроқ тўшамали йўлларимизни кўркам ва файзли қиёфага келтириш келгуси йил учун асосий мақсадларимиздан бири.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.