Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 24 млрд. сўмга яқин маблағ йўналтирилди

×

 2023-10-05 17:08:39    5080

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида ичимлик сув таъминоти оғир ҳисобланган маҳаллаларда аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш, бинобарин ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун жами 23 млрд. 711,9 млн. сўм маблағ йўналтирилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарор асосида тумандаги 14 та маҳалла ҳудудида 16 дона сув иншооти (сув қудуғи, сув кўтариш насоси, трансформатор, сувни зарарсизлантириш ускунаси, ҳимоя зонаси) ўрнатилди ҳамда 33 км. узунликда ичимлик суви тармоғи тортилди. Айни кунларда янги объектларни "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ туман филиали тасарруфига қабул қилиш, шунингдек, улар орқали истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори асосида бажарилган ишлар ҳисобига, туманда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 75 фоиздан 77.8 фоизга етди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.