Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Биз – экстремизм ва терроризмга қаршимиз!"

×

 2023-10-05 17:09:53    5078

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида юқоридаги мавзуда маънавий-маърифий тадбир ташкилланди. Унда туман ҳокими ўринбосари Қаҳрамон Миртазақулов, Дин ишлари қўмитасининг тумандаги вакили Отабек Мадаминов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Олимжон Хатамов иштирок этди.

Экстремизмнинг тарқалиши ҳамда ёшларнинг радикаллашувига йўл қўймасликда тарғибот-ташвиқот ишларининг ўрни беқиёс. Асосан юқори синфлар ўқувчилари билан ўтказилган шу кунги давра суҳбатида маърузачилар огоҳлик - давр талаби экани, илм-фан ривожидаги ахборот алмашинувида ижтимоий тармоқлардан тўғри ва самарали фойдаланиш зарурлиги ҳақида тушунчалар беришди.

Тадбир иштирокчилари "Биз – экстремизм ва терроризмга қаршимиз!" мавзусида тайёрланган фотокўргазмадан ўзлари учун керакли хулосалар олишди.