Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Муаммо, мурожаат ва ечим – қабуллар мурожаатларнинг манзилли ҳал этилишига хизмат қилади
2024-01-24 16:07:10 1169
Бағдод тумани ҳокими ва секторлар раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонаси мудири томонидан 1-сон касб-ҳунар мактабида сайёр қабул ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари ва маҳаллалардаги ёрдамчилари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳаллалардан келган 50 га яқин фуқаролари иштирок этишди.
Шу куни фуқароларнинг турли масалалардаги 45 та мурожаати қабул қилинди. Оғир бетоб бўлиб даволанишни давом эттириши шарт бўлган 4 нафар тумандошимизга 9 млн. 700 минг сўм нақт пул кўринишида ёрдам кўрсатилди.
Мурожаатларнинг 28 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди ва 10 тасига туман ҳокими ва масъуллар томонидан тушунтириш берилди. Ижроси муддат ва масъуллар томонидан қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 3 та мурожаатга муддатлар белгиланиб, масъулларга ижро учун йўналтирилди.